Главная > Жахонда > Сурия мухолифати Сочидаги конгрессга бойкот эълон қилди

Сурия мухолифати Сочидаги конгрессга бойкот эълон қилди


Сурия мухолифати Сочидаги конгрессга бойкот эълон қилди


Сурия мухолифати Сочида ўтиши режалаштирилган Сурия бўйича миллий мулоқот конгрессига бойкот эълон қилишга қарор қилди деб хабар берди kun.uz

“Суриянинг инқилобий ва мухолиф кучларининг музокаралар қўмитаси Россия томондан ташкиллаштирилаётган Сочидаги конгрессга бойкот эълон қилади”, деб айтилган Музокаралар бўйича олий қўмитанинг твиттердаги хабарида.

Конгресс Сочида 30 январда ўтиши белгиланган. Россия ташқи ишлар вазирлиги унда иштирок этиш учун Сурия жамоатчилигининг 1600 га яқин вакилини таклиф қилган. Бундан ташқари, кузатувчилар сифатида БМТ вакиллари, бир қатор минтақавий ва халқаро ҳамкорлар таклиф қилинган.

Россиянинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев аввалроқ айтгандек, Суриянинг янги конституциясини яратиш бўйича жараённи бошлаб бериши керак бўлган конгрессда ўз фикрини билдириш ҳуқуқи барчага – ҳукуматга ҳам, мухолифатга ҳам берилади.

Вернуться назад