Главная > Жахонда > Америкалик инвестор Путиннинг бойлигини 200 миллиард долларга баҳолади

Америкалик инвестор Путиннинг бойлигини 200 миллиард долларга баҳолади



Америкалик инвестор Путиннинг бойлигини 200 миллиард долларга баҳолади

Форбес нашри Амазон компанияси асосчиси Жефф Безосни дунёнинг энг бой одами деб эълон қилди. Аммо Россия Федерацияси президенти Владимир Путин онлайн савдо фирмаси раҳбаридан анча бойроқ, деб ёзмоқда CNBC телеканали.

Форбес журнали ўтган ҳафтада эълон қилган рейтингда Жефф Безоснинг бойлиги 90 миллиард доллардан кўпроққа баҳоланган ва жаҳоннинг энг бой кишисига айланган эди. У Microsoft асосчиси Билл Гейтсни ортда қолдирган.

Бироқ америкалик молиячи ва инвестор Вилям Браудердан олинган маълумот дунё бойлари ҳақидаги тасаввурлар тўғрилгини шубҳа остига олади. Россияда инвестиция ва молия соҳасида 10 йил давомида фаолият олиб борган фирма асосчиси Россия президентининг бойликларини Билл Гейтс ва Жефф Безоснинг умумий бойлигидан ҳам кўпроққа баҳолаган.

Hermitage Capital Managementнинг собиқ раҳбари ўтган ҳафта АҚШ сенатида ҳисобот берган. Atlantic нашри ходимлари унинг ҳисоботини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Вилям Браудер Сенатдаги ҳисоботи вақтида Владимир Путиннинг умумий бойлиги 200 миллиард долларга етишини айтган. Унинг айтишича, Россия президенти барча пулалрини Ғарб давлатларида сақлайди.

Вилям Браудернинг Hermitage Capital Management фирмаси 1996-2006 йиллар давомида Россияга 4 миллиард доллар инвестиция киритган. 2005 йилда Браудер «мильлий хавфсизликка таҳдид» деган айблов билан Россиядан бадарға қилинган. Браудер Россия ҳукуматини унинг компаниясидан 230 миллион доллар ўғирлашда айблаган.

sof.uz
Вернуться назад