Главная > Жахонда > Шимолий Корея учинчи жаҳон уруши бошланишидан огоҳлантирди

Шимолий Корея учинчи жаҳон уруши бошланишидан огоҳлантирди



Шимолий Корея учинчи жаҳон уруши бошланишидан огоҳлантирди

КХДР Ишчилар партиясининг «Родонг Шимун» газетаси АҚШни янги ядровий жаҳон уруши бошлашга уринишда айблади, дея хабар бермоқда Анадўлу агентлиги.

Ўтган ҳафтада Шимолий Корея томонидан муваффақиятли ракета синови амалга оширилишига бағишланган мақолада Америка ҳукумати «олов билан ўйнашмаслик»ка даъват қилинган. Маълум бўлишича, шанба куни Американинг 2 та Б-1Б Ланcэр бомбардимончи самолётлари Жанубий Кореяга келтирилиши КХДРнинг ғазабини келтирган.

Ўтган ҳафтада Шимолий Корея ўзининг илк қитъалараро баллистик ракетаси синовини ўтказиши ортидан АҚШ армияси жанубликлар билан қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш учун бомбардимончи самолётларни Корея яриморолига жўнатилган.

«Кичик тушунмовчилик ёки хато ядровий уруш бошланишига, у эса, ўз навбатида, янги жаҳон урушига олиб келиши мумкин. АҚШнинг стратегик бомбардимончиларни Корея яриморолига мунтазам кўчириш бўйича иддаолари ўқ-дори омборида олов билан ўйнашиш каби аҳмоқона қилиқдир», – дея газетадан иқтибос келтиради агентлик ўз хабарида.
sof.uz
Вернуться назад