Главная > Жахонда > Клинтон Трампни мағлуб этди

Клинтон Трампни мағлуб этди



Клинтон Трампни мағлуб этди


АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ҳамда Ҳиллари Клинтон ўртасида телемузокара бўлиб отиши ҳақида аввал хабар қилган эдик. Музокара 26 сентябрь оқшомида бўлиб ўтди.

Унинг якунига кўра, АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзодини илгари сурган Ҳиллари Клинтон рақиби республикачилар партияси вакили Дональд Трамп устидан ғалаба қозонган. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.

Нью-Йоркдаги Хофстра университетида бўлган ушбу музокара 90 дақиқа давом этди. Якунда Клинтон 62 фоиз, Трамп эса 27 фоиз овоз тўплади.

Кўрсатув бошловчисининг айтишича, муҳокамада иштирок этган томошабинларнинг 41 фоизи демократлар партиясига, республикачилар партиясига эса 26 фоиз овоз беришган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайлов жорий йилнинг 8 ноябрь куни ўтказилади.
Зуҳра Одилова
qalampir.uz
Вернуться назад