Главная > Жахонда > БМТ Италия ва Мьянмага зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф этди

БМТ Италия ва Мьянмага зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф этди




БМТ Италия ва Мьянмага ушбу икки давлат ҳудудида рўй берган зилзилалар оқибатларини бартараф этишга тайёр. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

БМТ Италия ва Мьянмага зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф этди

Фото: EPA

Унинг айтишича, бош котиб Пан Ги Мун «Италия ва Мьянмадаги зилзилар туфайли одамлар ҳалок бўлгани ҳамда вайронагарчиликлар ҳақидаги хабарлардан чуқур қайғуда», шунингдек, «икки мамлакат халқлари ва ҳукуматларига ҳамдардлик билдиради».

«БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ушбу давлатлар расмийлари билан алоқада бўлиб, вазиятни синчковлик билан кузатишда давом этмоқда. Гуманитар кўмак талаб этилган тақдирда ҳамкорларимиз билан биргаликда расмийлар ва маҳаллий ташкилотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — дея таъкидлаган Дюжаррик.

Сўнгги маълумотларга кўра, марказий Италиядаги зилзила қурбонлари сони 247 кишига етди. Мьянмада ерости силкинишлари туфайли 4 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин қадимий буддавий ибодатхона вайрон бўлган.
daryo.uz
Вернуться назад