Главная > Жахонда > Туркияда 74 минг кишининг паспорти бекор қилинди

Туркияда 74 минг кишининг паспорти бекор қилинди



Туркияда 74 минг кишининг паспорти бекор қилинди

Туркияда бўлган исён туфайли шу кунгача 26 минг одам қўлга олинган.

Туркия ҳукумати 15 июль куни давлатга қарши уюштирилган исёндан сўнг 74 562 кишининг паспортини бекор қилди. Ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига ҳаракат қилишига алоқадор 26 минг одам қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Эфкан Ала маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, айни дамда 13 419 киши ҳибсга олинган ва улар суд ҳукмини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бўлган ҳарбийлар исёни натижасида 246 киши ҳалок бўлди, 1400 дан ортиқ одам жароҳат олди. Туркия ҳукумати исёнда Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО ташкилотини айбламоқда.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Вернуться назад