Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини маблағсиз қолдирмоқчи
15-04-2020 19:56 0 686 Рейтинг0 Чоп этиш

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини маблағсиз қолдирмоқчи

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини маблағсиз қолдирмоқчи

Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида баёнот берди деб ёзади UzA нашри.

“Мен Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатаман, ҳозирча улар коронавирус тарқалишига эътиборсизлик қилгани ва ўз вақтида огоҳлантирмаганини яхшилаб текширсин“, — деди у чоршанба куни журналистларга.

Трампнинг таъкидлашича, ЖССТ коронавирус бўйича маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган, қолаверса, жаҳон ҳамжамиятига бор ҳақиқатни етказмаган.

“ЖССТ ўз зиммасидаги ушбу асосий вазифасини бажара олмади, шу боис жавоб бериши лозим. Ҳисоб берадиган вақт келди “, — дейди Трамп.

Оқ уй раҳбари мазкур ташкилотни Хитойнинг Ухань шаҳридаги воқеалар ҳақидаги хабарларни яхши текширмаганликда айблади. “2019 йил декабрда вируснинг инсондан инсонга юқиши ҳақидаги хабар ЖССТни ҳушёр торттириши керак эди ва у зудлик билан текширув ўтказиши керак эди “, — деди у.

Трампнинг фикрича, ташкилотнинг ўз вақтида чора кўрмагани боис кўп вақт йўқотилган. “Агарда, ташкилот вазиятни баҳолаш учун мутахассисларини ўз вақтида Хитойга жўнатганда эди, катта қурбонликлар ва салбий иқтисодий оқибатлардан қочиш мумкин бўларди. Қолаверса, ЖССТ авиақатновларни тўхтатишга зарурат йўқлиги ҳақида ҳам айтганди.

“Америка ва дунё мамлакатлари ЖССТга аниқ ва ўз вақтида маълумотлар бериб боради, соғлиқни сақлаш учун тавсиялар беради, зарур қарорлар қабул қилади, деб ишонган эди. Энди эса ЖССТнинг ҳаракатсизлигига гувоҳ бўлганимиздан кейин, бизнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш бўйича кўзланган мақсадга эришиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ишлашнинг бошқа йўлини топишга тўғри келади “, — деди Трамп.

Шунингдек, у ЖССТ туб ислоҳотларни амалга ошира олишини кутиб туради ва бу вақтда ушбу ташкилот билан алоқани ушлаб туришини ҳам маълум қилган.

Дональд Трамп ЖССТга анчадан буён тиш қайраб юргани рост. Бундан аввал ҳам у ташкилот асосий маблағни АҚШдан олса ҳам бутун эътиборини Хитойга қаратаётганликда айблаган эди.

Трампнинг ушбу қарори халқаро ҳамжамиятни хавотирга солиши турган гап. Зеро, юқорида таъкидланганидек, АҚШ ЖССТнинг энг йирик хомийларидан ҳисобланади. Шу боис, Оқ уй қарорини БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ҳам танқид қилиб чиқди.

“Ҳозир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки пандемияга қарши кураш олиб бораётган бошқа ҳар қандай инсонпарварлик фаолиятини кўрсатаётган ташкилотлар учун ажратилаётган маблағларни тўхтатиб қўйишнинг вақти эмас“, — дейилади Гутерреш эълон қилган баёнотда.

БМТ бош котибининг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият пандемияни тўхтатиш ва йўқ қилиш устида биргаликда ҳамкорлик қилиши лозим.

Трампнинг қарорини Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам танқид қилди. Вазир Трампни коронавирус мавзусини ҳамда ЖССТ фаолиятини сиёсийлаштирмасликка чақирди.

ЖССТ пандемияга қарши курашда мамлакатларга ёрдам бермоқда, пандемияни бартараф қилиш учун муҳим мувофиқлаштирув ролини бажармоқда, деди вазир. ЖССТнинг ҳаракатлари ҳатто, БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясида ҳамда “катта йигирматалик”нинг фавқулодда бўлиб ўтгани саммити якуний декларациясида ҳам маъқулланди, дейди у.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Геннадий Гатилов Трампнинг қарорини қоралаб, агар, ЖССТни молиялаштириш тўхтатилса, COVID-19 пандемиясига қарши курашда етакчилик қилаётган ушбу халқаро ташкилотнинг фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатади, деди.

“АҚШнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақидаги баёнотини таассуф билан қарши оламиз. Вашингтоннинг ушбу ҳаракати мазкур халқаро ташкилотнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Чунки у COVID-19 пандемиясига қарши курашда халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштириб бормоқда“, — деди Гатилов.

Гатиловнинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳозирда ЖССТ олдида асосий қарздор мамлакат бўлиб турибди. Вашингтоннинг ташкилот олдидаги қарзи 200 миллион долларни ташкил этади.

Маълумки, ЖССТ дунёдаги барча мамлакатлар тўлаб борадиган бадал эвазига фаолият кўрсатиб келади. Аммо, АҚШ тўлаётган бадал бошқа мамлакатлариникидан кўп. Агар АҚШ ташкилотни молиялаштиришни тўхтатса, у фаолиятини давом эттира олмаслиги мумкин.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар