Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердарни вазир этиб тайинлади
08-02-2020 21:25 0 656 Рейтинг0 Чоп этиш

Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердарни вазир этиб тайинлади

Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердарни вазир этиб тайинлади

7 февраль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни саноат ва қурилиш вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда «Хроники Туркменистана» хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

Президент фармони билан кичик Бердимуҳамедов 2019 йилнинг июнидан бери эгаллаб келаётган Ахал вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Сердар раҳбарлиги остида Ахал вилояти Туркманистоннинг биринчи рақамли ҳудудига айланди, шунингдек, 2019 йилги пахта мавсумида режани биринчи бўлиб бажарди.

Бунга қадар Сердар Бердимуҳамедов Ахал вилояти ҳокими ўринбосари, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у Туркманистон парламенти депутати ҳам ҳисобланади.

Мавзуга доир: Марказий Осиё давлат раҳбарларининг фарзандлари: Ким қайси лавозимда? (фото)

Шунингдек, президент иқтисодий масалалар бўйича бош вазир ўринбосари Гочмират Мирадовни ишдан олиб, Гадиргелди Мушшиковни бу лавозимга тайинлади.

Электроэнергетика масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Чаримират Пурчековни ҳам ишдан олиб, Ашхобод мэри бўлиб турган Шамухаммед Дурдилиевни бу лавозимга тайинлади.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар