Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мисрда Қозоғистон элчихонаси ходими сирли тарзда вафот этди
18-12-2019 21:25 0 591 Рейтинг0 Чоп этиш

Мисрда Қозоғистон элчихонаси ходими сирли тарзда вафот этди

Мисрда Қозоғистон элчихонаси ходими сирли тарзда вафот этди

Қозоғистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходими Эламан Жолдасов Қоҳирада сирли тарзда вафот этди, деб хабар қилмоқда Tengrinews нашри. Қариндошларининг фикрича бу қотиллик марҳумнинг қариндоши (амакиваччаси) Гулнора Парнебекованинг сўзларига кўра, фожеа 13 декабрда содир бўлган. Жолдасов уйининг эшиги олдида ўлик ҳолда топилган даб ёзади Sof.UZ

“Унинг кириш жойи яқинидан топишди. Эшитишимизча, унинг қўллари боғланган экан. Унинг бели тупроқ ва қон бўлиб ётган экан. Демак, уни судраб олиб келишган. Бўйнида эса арқон бор эди”, - дейди Парнебекова.

Унинг айтишича, ҳозирда ўз жонига қасд қилиш вариант кўриб чиқилмоқда, бироқ марҳумнинг қариндошлари бунга рози эмас.

Марҳумнинг турмуш ўртоғининг айтишича, Жолдасов талабалик йилларидан бери Мисрда яшаган. У Қозоғистон элчихонасида маданий масалалар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган. Ундан иккита фарзанд қолган.

“Ишида ҳеч қанақа муаммо йўқ эди. У келишган, ҳеч қачон ичмаган, қонунга хилоф иш қилмаган одам эди. У олим эди”, - дейди Парнебекова.

Қозоғистон ТИВ ушбу хабарни тасдиқлаган: “Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Мисрдаги Қозоғистон элчихонаси ходими Эламан Жолдасов ўлими тўғрисидаги ахборотни тасдиқлайди. Ҳозирда бу мамлакат прокуратураси тегишли тартибда жиноят иши очган. Шу муносабат билан ташқи ишлар вакиллари Мисрга юборилган”.

ТИВ Парнебекова маълумотларини рад этди бугун, 18 декабр куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Нур-султон шаҳрида матбуот анжумани ташкил қилди.

Брифингда айтилишича, дастлабки суд-тиббий экспертиза жараёни ўтказилган ва натижалар тез орада қозоқ томонига етказилади. Шунингдек, марҳум жасади Ватанига қайтарилгач, у яна бир бор тиббий экспертизадан ўтказилади.

“Дастлабки текширувда танада жароҳат, кўкариш топилмади. Қўллар ва оёқлар ҳам боғланмаган. Буни марҳумни биринчи бўлиб кўрган инсон - униг хотини ҳамда воқеа жойида олинган тасвирлар (тергов манфаати юзасидан ошкор қилинмаган) тасдиқлайди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, дипломат яшаган турар-жой мажмуаси 24 соат кузатув остида бўлган. Миср томони у яшаган уй яқинидаги видеокузатув видеоларини ёзиб олган. Тасвирда ҳеч қандай бегона одам йўқ эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)

Энди "Равон" четга экспорт қилинмайди

Товуқ гўшти саратон касаллигини келтириб чиқаради.

expo
Боглиш маколалар