Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди
12-11-2019 12:31 0 472 Рейтинг0 Чоп этиш

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

Президент Эманнуэль Макрон.
Фото: «Reuters»

Франция президенти Эманнуэль Макрон Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни янада жонлантириш лозим деб ҳисоблайди. Француз етакчиси, хусусан, Франция ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасида мулоқот платформаси ташкил этишни таклиф этмоқда. Мазкур таклиф Елисей саройида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда билдирилди деб ёзмоқда xabar.uz нашри.

«Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш кузатилмоқда, жадал тараққий этаётган минтақа дунё эътиборини тортаётир. Биз Марказий Осиёдаги дўстларимизга улар билан ҳамкорликдан манфаатдор эканимизни кўрсатишимиз керак», – дейди президент Э.Макрон.

Франция етакчиси, шунингдек, минтақадаги муаммоларни ҳал этиш борасида кўмак кўрсатиш имкони ҳақида гапирган.

Таъкидлаш жоизки, бу – сўнгги бир ҳафта ичида расмий Париж томонидан Марказий Осиё давлатларига билдирилган иккинчи хайрихоҳлик изҳоридир.

4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси томонидан тушлик ташкил этилди. Маросимда Марказий Осиё элчилари билан бирга Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батист Лемуан қатнашди.

Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Франция ўртасидаги икки томонлама ҳамда Европа иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, иқлим ўзгариши, Афғонистондаги вазият ва бошқа минтақавий масалалар муҳокама этилди.

Франция ташқи сиёсат маҳкамасига кўра, расмий Париж сўнгги уч йил ичида Марказий Осиё давлатлар ўртасида робиталар мустаҳкамланаётганини олқишлайди. Фаранг давлати Марказий Осиёда иқтисодий, маданий ва илмий жабҳадаги ўрнини янада кучайтириш ниятида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам Франция билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йил 17 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда Франция ташқи сиёсат маҳкамасининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскаль Лоро билан учрашувда Франция Ўзбекистоннинг Европадаги биринчи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан эканини таъкидлаган эди.
С.Салим
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар