Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди
08-11-2019 11:25 0 464 Рейтинг0 Чоп этиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

6 ноябрь куни Тожикистондаги чегара заставасига ҳужум қилган жангарилар афғон-тожик чегарасидан ўтмаган. Бу ҳақда “Независимая газета” Афғонистон куч тизимларидаги мутасаддиларга таянган «Azon.uz» нашри ёзмоқда.

Афғон мутасаддиларининг айтишича, террорчилар гуруҳининг изини Афғонистондан бошқа жойда излаш керак.

Тожик-ўзбек чегараси яқинидаги “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилган 20 нафар ниқобли киши ИШИД жангарилари бўлганини Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, жангарилар Тожикистонга қўшни Афғонистондан ўтган. Жангарилар билан тўқнашувда улардан 15 нафари ўлдирилган, 5 нафари қўлга олинган. Бир чегарачи ва бир милиционер ҳалок бўлган.

Бироқ афғонистонлик мутасаддилар жангарилар ўтгани айтилган Қалъаи Зол уезди (Қундуз вилояти)да чегара ҳар икки томондан ҳам яхши қўриқланишини айтган. Уларнинг таъкидлашича, чегарадан йигирма киши тугул бир киши ўтса ҳам, чегарачиларнинг назаридан четда қолмайди. Бундан ташқари, Қалъаи Золдаги чегара участкаси ноқонуний кесиб ўтиш учун жуда ноқулай: нариги томонга ўтиш учун Панж дарёсини кечиб ўтишга тўғри келади. Бу эса йигирма кишилик гуруҳ учун ўта мушкул иш.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар