Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши олдидан брифинг ташкил этилди
23-10-2019 12:52 0 423 Рейтинг0 Чоп этиш

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши олдидан брифинг ташкил этилди

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши олдидан брифинг ташкил этилди

Айни пайтда Пекинда жойлашган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибиятида жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги йиғилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда деб ёзади УзА


Унда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов ушбу муҳим тадбир олдидан хорижлик оммавий ахборот воситалари вакилларига ахборот бермоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ташкилотимиз учун ШҲТ Саммитидан кейинги энг муҳим тадбирдир. Ўзбекистонлик ҳамкасблар таклифи билан томонлар унинг навбатдаги 18-йиғилишини 2019 йил 1-2 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказишга келишиб олишди.

Ўзбекистон пойтахтида ШҲТнинг барча мамлакатлари бош вазирлари келиши кутиляпти. Тадбирга, шунингдек, Ташкилотнинг кузатувчи давлатлари — Афғонистон, Беларусь, Мўғилистон ва Эрон ҳукуматлари раҳбарлари, қолаверса, қатор ҳамкор халқаро ташкилотлар, ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси ва Ишбилармонлик кенгаши раҳбарлари таклиф этилган.

ШҲТ Котибиятининг фаол кўмаги ва мувофиқлаштириши остида Ташкилот давлатлари миллий координаторлари Кенгаши йўналишида комплекс ҳамда аниқ мақсадга қаратилган тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар