Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўлдига чиқарилган Бердимуҳамедов телеканал орқали оммага кўриниш берди
26-07-2019 15:52 0 573 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўлдига чиқарилган Бердимуҳамедов телеканал орқали оммага кўриниш берди

Ўлдига чиқарилган Бердимуҳамедов телеканал орқали оммага кўриниш берди

Туркманистон президенти бир неча кунга чўзилган сукутдан сўнг илк бор омма олдида кўриниш берди деб ёзмоқда sputniknews-uz


Кеча, 24 июль куни бир неча кунга чўзилган жимликдан сўнг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов давлат телевидениеси камералари қаршисида кўриниш берди. Туркманистоннинг Altyn Asyr телеканалида эфирга узатилган лавҳада давлат раҳбарининг бардамлигини кўриш мумкин.

Эфирга узатилган лавҳада Ашхобод ҳокими Шомуҳаммад Дурдиалиев президентга қатор қурилиш лойиҳалари, жумладан, Ахал вилоятида барпо этиладиган янги шаҳар - "Ашхабод-Сити" лойиҳасини тақдим этгани ва президент лойиҳаларни тасдиқлагани ва кўрсатмалар бергани кўрсатилган.

Туркманистон президенти материалларни танлашда мамлакатнинг иқлим шароити ва архитектуранинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш ҳамда объектларни юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш зарурлигини таъкидлади.

ТДХ агентлиги хабарида 15 июлда бошланган меҳнат таътилига қарамай, давлат раҳбари вақтидан имкон қадар самарали фойдаланиш тамойилига содиқ қолаётгани қайд этилган.

Узоқ муддат омма олдида кўриниш бермаган сабабли ОАВларда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар болалади. Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев “Говорит Москва” радиостанциясига берган изоҳида Бердимуҳамедов бир неча кун олдин таътилда бўлган вақтида вафот этганини маълум қилган эди. Кўп ўтмай у олдинроқ олинган маълумотлар ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилганини айтиб, туркман халқидан узр сўраган эди.

Кеча у Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, таваллуд айёми билан самимий табриклади ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.




Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар