Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ё сиз келинг, ё мен борай
28-06-2019 13:24 0 607 Рейтинг1 Чоп этиш

Ё сиз келинг, ё мен борай

АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг июль ойида Туркияга ташриф амалга ошириши кутиляпти. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Японияда ўтаётган “кучли йигирматалик” давлатлари саммитида маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Ё сиз келинг, ё мен борай

Туркиянинг АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчилари билан муносабати расмий Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олаётгани сабабли ёмонлашиб боряпти. Туркия С-400 ЗРМ сотиб олаётгани учун АҚШ санкцияларига учраши ва F-35 қирувчи-самоётларини сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Эрдўған G20 саммити доирасида Трамп билан учрашиб, уни санкция жорий қилмаслик ва F-35 етказиб беришни давом эттиришга кўндира оладими, йўқми буниси ҳозирча номаълум. Унинг ўзи бу борада қуйидагича фикр билдирди:

“Менинг АҚШ Президенти Трамп билан G20 саммитидаги учравушим икки томонлама муносабатларимизда юзага келган кескинликни бартараф қилиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, гап жаноб Трампнинг июль ойида Туркияга ташрифи ҳақида боряпти”.

Эрдўған расмий Анқара Россиядан С-400 ЗРМ сотиб олиш фикридан қайтмаслигини яна бир бор таъкидлади ва Трампдан санкция ҳақида ҳеч нима эшитмаганини билдирди.

“Биз уларга F-35 лойиҳаси учун 1,25 млрд доллар тўлаб бўлганмиз. Агар улар ҳақиқатда, шундай нотўғри ҳаракат қилишса, биз халқаро арбитраж судига мурожаат қилиб, ҳозиргача сарфлаган ҳаражатларимизни қайтариб беришларини талаб қиламиз”, деган Эрдўған.

Суннатилла Абдуллаев
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар