Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ОАВ Пентагоннинг Яқин Шарққа 120 минг нафар ҳарбийни жўнатиш режасидан хабар топди
14-05-2019 17:02 0 547 Рейтинг1 Чоп этиш

ОАВ Пентагоннинг Яқин Шарққа 120 минг нафар ҳарбийни жўнатиш режасидан хабар топди

ОАВ Пентагоннинг Яқин Шарққа 120 минг нафар ҳарбийни жўнатиш режасидан хабар топди

АҚШ президенти маслаҳатчилари йиғилишида АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан Эронни тутиб туриш режасини тақдим этди, деб ёзади The New York Times (NYT). Америка ҳарбийларига ҳужум қилинса ёки ядровий дастур тезлашса, Пентагон Яқин Шарққа 120 нафаргача ҳарбийни жўнатиши мумкин, деб ёзади kun.uz

АҚШ президенти Дональд Трамп бу режадан хабардор қилинганлиги ҳозирча номаълум. Аввалроқ у Яқин Шарқ ва Афғонистондан Америка ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш ҳақида бир неча бор айтганди. Шу боис NYT Оқ уй хўжайинининг мазкур режани қўллаб-қувватлашига шубҳа қилмоқда.

Нашр суҳбатдошларининг айтишларича, режани Эронни чўчитиш тактикасининг бир бўлаги деб ҳисоблаш мумкин. 120 минг нафар аскар 2003 йилда Ироққа бостириб кирган Америка ҳарбийлари сонига яқин. Бундай гуруҳни жойлаштириш «Эрон учун зарба беришга улкан нишон ва катта асос бўлиб хизмат қилиши мумкин». Бу эса АҚШнинг узоқ давом этадиган низога тортилишига олиб келади.

Эрон билан муносабатлар кескинлашганидан сўнг АҚШ минтақага бир қисм кучларини ташлади. Май ойи бошида Яқин Шарққа «Авраам Линкольн» авиаташувчиси ва B-52. Бомбардимончи самолётлари жўнатилди. Ерусти гуруҳи ПВО Patriot мажмуалари билан кучайтирилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар