Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Касим-Жомарт Токаев 20 март соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қилади
20-03-2019 11:41 0 783 Рейтинг0 Чоп этиш

Касим-Жомарт Токаев 20 март соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қилади

Касим-Жомарт Токаев 20 март соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қилади

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев 2019 йил 20 март (Қозоғистон вақти билан) соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қабул қилиши билан мамлакат Президенти вазифасини бажаришга киришади. Бу ҳақда "Казинформ" хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўзининг президентлик ваколатини бекор қилганини маълум қилди. 20 мартдан бошлаб Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси Президенти ваколатларини амалга оширади.

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 48-моддаси 1-бандига биноан мамлакат Президенти ваколатларининг қолган муддати Қозоғистон халқи олдида қасамёд қабул қилиши билан Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Касим-Жомарт Токаевга ўтади.

”Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 42-моддаси 2-бандига биноан Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси розилиги билан 2019 йил 20 март (Қозоғистон вақти билан) соат 12:00 да Парламент палаталари қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтади”, дейилади ”Қозоғистон Республикаси Президенти ваколатини бажариш тўғрисида”ги қарорда.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар