Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади
27-02-2019 15:58 0 938 Рейтинг0 Чоп этиш

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг таъкидлашича, Муҳаммад ибн Салмоннинг ушбу фикрлари, Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши олиб бораётган террористик сиёсатига жим турган ҳолда розилик берганини билдиради.
Хитой давлат ОАВ лари берган хабарларга кўра, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Пекин томонидан озчилик уйғур мусулмонларига қарши олиб бораётган реппессив сиёсатни Хитойнинг “терроризмга қарши кураш ҳуқуқи” дея баҳолади.

Бу ҳақда ибн Салмон жума куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашувда айтиб ўтган.

Sinxua ахборот агентлигининг маълум қилишича, Муҳаммад ибн Салмон Хитой билан алоқалари жуда яхши эканлигини таъкидлаган, Си Цзиньпин эса уни терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашга чорлаган.

Шунингдек, Хитой раҳбари Муҳаммад ибн Салмонни “экстремистик қарашлар пайдо бўлиши ва тарқалиши”ни олдини олиш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

Саудия Арабистони Хитойнинг ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилиши ва қўллаб қувватлашини, шунингдек бу борада ҳамкорликни кенгайтиришини билдирди.

“Хитой ўз миллий хавфсизлигини сақлаш учун терроризм ва экстримизмга қарши курашиш ҳуқуқига эга. Саудия Арабистони буни ҳурмат қилади ва қўллаб қувватлайди ҳамда Хитой билан алоқаларини мустаҳкамлайди”, - дея Муҳаммад ибн Салмоннинг нутқидан иқтибос келтирмоқда CCТВ нашри.

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

Ар-Риёзнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан қилинаётган зулм борасида жим туриши аслида ҳайрон қоларли, чунки Саудия қироллиги ўзини бутун дунёдаги мусулмонларнинг ҳимоячиси ҳисоблайди ва икки муқаддас Ҳарамни ҳам бошқаради.

БМТ тарқатган маълумотларга кўра Шинжон автоном ҳудудидаги қайта тарбиялаш лагерларида бир миллионга яқин уйғур ва бошқа миллатдаги мусулмонлар ноинсоний шароитларда сақланмоқда.

Муҳаммад ибн Салмоннинг ҳаракатларини бутун дунёдаги фаол мусулмонлар танқид қилишмоқда. Хусусан, Британия мусулмонлари Кенгаши вакили Миқдад Верси бу ишни “жирканч” ва уйғур мусулмонларига зулм қилаётганларни оқлаш дея атади.

Бутунжаҳон уйғурлар Конгресси, Германия инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари гуруҳи ҳам Муҳаммад ибн Салмоннинг бу гаплари уйғур мусулмонларининг қийналиши ва инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига жим турган ҳолда розилик бериш билан баробар бўлганини таъкидлади.

Саудия валиаҳд шаҳзодасининг Жанубий Осиё бўйлаб турне ўтказиши ҳам аслида унинг халқаро майдондаги тушиб кетган сиёсий мавқейини тиклашга уриниш дея баҳоланмоқда. Истанбулда журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ҳамда Ямандаги қонли урушда кўплаб тинч аҳолининг ўлдирилиши Европа Иттифоқи ва АҚШ Конгрессида кўплаб танқидларни келтириб чиқарди. Халқаро ҳамжамият Муҳаммад ибн Салмонни валиаҳдликдан кетишини талаб қила бошлади. Бундай вазиятда Салмон ўзига Осиёнинг йирик давлатларида иттифоқчи ва ҳамкор қидира бошлади.

Бундай ҳамкорликка ва иттифоқчиликка айнан Хитой мос келиши ҳам бежиз эмас, чунки Хитой ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда ҳамкорининг ички ишларига аралашмайди, асосий мақсади иқтисодий фойда учун узоқни кўзлаб, прагматик сиёсат олиб боради. Саудия шаҳзодаси Журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида айбланишида ҳам, Ямандаги инсонларнинг ўлдирилишида ҳам Хитой вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Австралия миллий университетининг Миллий хавфсизлик Коллежи ходими Майкл Кларкнинг таъкидлашича, бу ҳолат Саудия Хитой ўртасида сўнгги ўн йилликдаги иқтисодий алоқаларни анча чуқурлашгани билан боғлиқ. “Хитойнинг Саудияни танқид қилмасдан жим туришига жавобан, шаҳзода ҳам Хитойни ҳаракатларини оқлаб қўйди”, -дейди Майкл Кларк.

Шунингдек, Муҳаммад ибн Салмоннинг ташрифи доирасида мамлакатдаги нефть ишлаб чиқарувчи гигант компания Saudi Aramco Хитой билан 10 миллиард долларлик шартнома имзолагани ҳақида маълум қилди.

Саудия Арабистони Инвестиция бош бошқармаси берган маълумотга кўра, валиаҳд шаҳзоданинг Хитойга ташрифи давомида қиймати 28 миллиард доллар бўлган 35 та заруратсиз ўзаро англашув меморандумлари ҳам имзоланган.

Манба: Al Jazeera
Фаррух Абсаттаров таржимаси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар