Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Толиблар Афғонистонда ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олишди
21-12-2018 13:29 0 1336 Рейтинг1 Чоп этиш

Толиблар Афғонистонда ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олишди

Толиблар Афғонистонда ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олишди

Улар вазиятнинг ҳарбий ечими йўқлигини тан олишди ва АҚШ ҳукумати ва вакиллари билан учрашув ўтказишга тайёрлар.

"Толибон" ҳаракати Афғонистондаги вазиятнинг ҳарбий ечимининг имкони йўқлиги ва ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олди, РИА Новости хабарига таяниб sputniknews-uz.com ёзмоқда, АҚШ давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод баёнотига асосан.

“Биз муаммони ҳал қилиш учун аввало АҚШ билан ва кейин Афғонистан ҳуқумати билан учрашув ўтказишимиз керак”, - деб келтирди толибонларнинг сўзини Залмай Халилзод журналистларга.

Абу-Дабидаги толиблар билан ўтказилган музокараларда АҚШ, БАА, Саудия Арабистони ва Покистон вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, Афғонистон ҳукумати делегацияси келди, у "ёпиқ музокаралар"га тайёргарлик кўрган эди, бироқ толиблар бу таклифни рад этишди. Ушбу учрашувда томонлар Аф-онистонда уч ойлик тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш масаласи Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фаол йўналишларидан бирига айланган. Бундай бўлишига қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жиддий сабаблар мавжуд. Тошкентда охирги йил давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган бир неча халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Улардан энг муҳимларидан бири - ноябр ойида Афғонистон тинчлик ўрнатиш бўйича Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама комиссиянинг тузилиши бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра ушбу комиссия Афғонистонда тинчлик ўрнатишда муҳим роль ўйнаши керак.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар