Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ижтимоий сўровнома: 60 фоиз Жанубий кореялик КХДР билан бирлашиш тарафдори
02-10-2018 15:37 0 746 Рейтинг0 Чоп этиш

Ижтимоий сўровнома: 60 фоиз Жанубий кореялик КХДР билан бирлашиш тарафдори

Ижтимоий сўровнома: 60 фоиз Жанубий кореялик КХДР билан бирлашиш тарафдори

Аммо, Жанубий кореялик фуқароларнинг 34 фоизи Корея давлатларининг бирлашуви улкан иқтисодий йўқотишлар ва ижтимоий муаммолар келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди дея ёзмоқда uza.uz нашри.

ТАССнинг қайд этишича, Сеул давлат университети қошидаги тинчлик ва қайта тиклаш маркази чоп этган ижтимоий сўровнома шу каби натижаларни ўз ичига олган.

Хабарда қайд этилишича, 19 дан 74 ёшгача 1200 респондент ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровномада иштирокчиларнинг деярли ярми икки мамлакатнинг бирлашуви Жанубий Корея жамиятига фойда келтиради, деган фикрни билдирган. Респондентларнинг 59,8 фоизи (2007 йилдаги Корея давлатлари иккинчи саммитидан бери энг юқори кўрсаткич) икки давлатларнинг истиқболдаги бирлашувига ижобий муносабат билдирган. Шунингдек, сўровномада қатнашганларнинг 45,1 фоизи Корея халқларининг бирлиги тарафдори бўлса, 31,4 фоизи уруш таҳдидини бартараф этиш зарурлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида уч маротаба саммит бўлиб ўтди. Декабрь ойида КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Сеулга тарихдаги илк ташрифи кутилмоқда.
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар