Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди
18-09-2018 13:06 0 361 Рейтинг0 Чоп этиш

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

фото: REUTERS

Read more: https://sputniknews-uz.com/world/20180918/9456924/Shimoliy-va-Janubiy-Koreya-etakchilari-uchrashishdi.html
Жанубий Корея президенти Пхеньянга ташриф буюрди. Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади дея хабар қилмоқда sputniknews-uz.com

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиш учун Пхеньянга ташриф буюрди.

Президент Boeing самолёти Пхеньян яқинидаги Сунан аэропортида қўнди. КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан трап олдида Мун Чжэ Инни кутиб олди. Икки давлат раҳбарлари самимий кутиб қарши олишди.

Жанубий Корея биринчи хонимини Ким Чжон Сукни КХДР етакчиси Ли Сол Чу кутиб олди.

Корея ҳарбий оркестр тантанали маршни ижро этди. Жануб ва Шимол етакчилари қизил йўлакдан аэропорт биносига ўтишди. Шу вақтда Мун Чжэ Инни Пхеньянга ташрифи муносабати билан мушаклар отилди.

Шу билан бирга аэропортда кўплаб Пхеньян аҳолиси йиғилди.

Кейинчалик Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин тепаси очиқ лимузинда аэропортдан Пхеньянгача боришди.

Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади. Учрашув чоғида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бу сўнгги 11 йил ичида Жанубий Корея етакчисининг Пхеньянга биринчи ташрифи амалга оширилди. 2007 йил октябр ойида КХДРга собиқ президент Но Мун Хён ташриф буюрганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*