Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шимолий Корея Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлиши мумкин
13-09-2018 11:23 0 360 Рейтинг1 Чоп этиш

Шимолий Корея Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлиши мумкин

Шимолий Корея Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлиши мумкин

“ЖЧ-2030” Осиёда бўлиб ўтиши мумкин, дея хабар тарқатди Yonhap агентлиги. Манбага кўра, Жанубий Корея ҳукумати ушбу мундиалга Хитой, Япония ва КХДР давлатлари билан биргаликда қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда деб хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри.

“Шу тариқа биз Осиё шимоли-ғарбини Корея яримороли билан боғлашга эришишимиз мумкин”, - дея тушунтирган Жанубий Корея спорт вазири То Чонг Ҳванг.

Таъкидлаш ўринлики, “ЖЧ-2002”га Япония ва Жанубий Корея биргаликда мезбонлик қилган эди.

Агентлик хабарида қўшимча қилинишича, жанублик корейслар 2032 йилги ёзги Олимпиада мезбонлиги учун КХДР билан биргаликда ариза топшириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Аввал ўзаро уруш вазиятида бўлган мамлакатлар ушбу турнирни ўз пойтахтлари – Сеул ва Пхеньянда ташкил этишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги ёзги Олимпиада Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.

Аввалроқ Аргентина, Уругвай ва Парагвай мамлакатлари “ЖЧ-2030” мезбонлиги учун курашиши эълон қилинганди. Африка қитъасидан Жазоир, Марокаш ва Тунис давлатлари ҳам шунга даъвогарлик қилмоқда. Сентябрь ойи бошида эса Буюк Британия ва Ирландия ҳисоб бўйича 24-жаҳон чемпионатини ўзида ўтказмоқчи экани маълум бўлганди.

Таъкидлаш жоиз, 2030 йилда илк мундиал ташкил этилганига 100 йил тўлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте