Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия ўз тарихида энг йирик ҳарбий ўқув-машғулотлари ўтказади
30-08-2018 14:45 0 283 Рейтинг0 Чоп этиш

Россия ўз тарихида энг йирик ҳарбий ўқув-машғулотлари ўтказади

Россия ўз тарихида энг йирик ҳарбий ўқув-машғулотлари ўтказади

Россияда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Восток-2018» ҳарбий манёврларида 300 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 36 минг танк ва БТРлар, мингдан ортиқ вертолет ва учувчисиз аппаратлар иштирок этади, РИА Новости хабарига таяниб asr.uz ёзмоқда.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу айтишига қараганда бундай йирик масштабли манёврлар Россияда 1981 йилдан буён ўтказилмаган.

“Улар «Запад-81» ўқув-машғулотларига нимаси биландир ўхшаб кетади, лекин баъзи жиҳатдан ундан ҳам йирикроқдир. Марказий ва Шарқий ҳарбий округнинг ибарча полигонларида мингдан ортиқ учар аппаратлар, 300 минг ҳарбийлар ҳамда Тинч океани флоти, Шимолий флот ҳамда Ҳарбий десант қўшнларининг иштирокида ўтмоқда”, – деди Шойгу.

Шойгу айтишига қарганда ҳарбий манёврлар жуда катта тайёргарликдан сўнг бўлиб ўтади. Қўшнлар учун 15та махсус машуғлотлар ташкил қилинади. Улардан олдидан эса қўшнларда кутилмаган текширувлар ўтказилади.

2018 йилнинг 11-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Шарқ-2018” ўқув-машғулотлари ҳарбий қўшнлар учун энг йирик манёвр бўлади. Ушбу машғулотлар халқаро статусга эга. Уларда Шарқий ва Марказий ҳарбий округ қўшнлари, Тинч океани ва Шимолий флотлар иштирок этади. Ўқув машғулотларнинг маълум босқичида Монголия ва Хитой қўшнлари ҳам иштирок этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*