Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Европа АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қўшилишдан бош тортди
28-08-2018 12:48 0 212 Рейтинг0 Чоп этиш

Европа АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қўшилишдан бош тортди

Европа АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қўшилишдан бош тортди

Европа Иттифоқи АҚШдан мустақил равишда сиёсат юритишини маълум қилди. Bloomberg томонидан хабар берилишича, Германия ва Франция АҚШнинг санкцияларига қарамасдан, турли халқаро лойиҳаларга маблағ ажратишга имкон берувчи молиявий механизм устида иш олиб бормоқда дея ёзмоқда daryo.uz нашри.

Франция иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Мернинг қайд этишича, Европа вассал ҳудуд эмас, балки мустақил қитъа бўлиши керак. Бу эса айни пайтда мавжуд бўлмаган тўлалигича мустақил молиявий механизм мавжуд бўлишини англатади.

Германия ташқи ишлар вазири Хейко Мааснинг маълум қилишича, Европа Иттифоқи Эрон билан иқтисодий алоқаларни ҳимоя қилиш ва тўлов каналларини сақлаб қолиш устида ишламоқда. Унинг таъкидлашича, SWIFT халқаро тўлов тизимлари АҚШдан мустақил қилиш режалаштирилмоқда.

Бундай баёнотлар АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларни янгилашига жавобан қилинди. Бир қатор Европа компаниялари ўз лойиҳаларини тўхтатди ёки инвестицион лойиҳалардан воз кечди. Бунда Франция, Германия ва унинг Иттифоқдаги шериклари Эрон билан ҳамкорликни давом эттиришни талаб қилмоқда.
Фото: Reuters
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбек адабиётини дунёга машҳур этиш йўлидаги тўсиқлар олинадими?

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте