Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркманистон ва Қирғизистон бир нечта йўналишда ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
23-08-2018 13:57 0 267 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркманистон ва Қирғизистон бир нечта йўналишда ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

Туркманистон ва Қирғизистон бир нечта йўналишда ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

Фото: prezident.kg

Ашхободдаги “Оғузхон” комплексида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков ўртасида тор доирадаги музокара бўлиб ўтди деб хабар қилмоқда kun.uz нашри.

“Туркманистон бугун” ҳукумат ахборот агентлиги хабар беришича, икки раҳбар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Жумладан, савдо-иқтисодий ва гуманитар йўналишларда алоқалар кучайтирилади. Музокара давомида минтақавий ва глобал муаммолар, уларнинг ечими борасида ҳам фикрлар алмашилди.

С.Жээнбеков Г.Бердимуҳаммедов таклифи билан биринчи марта расмий ташриф билан Туркманистонда бўлди.

Ташриф давомида турли соҳалар бўйича ҳужжатлар имзоланиши, ОАВ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Режага кўра, Қирғизистон президенти Қипчоқдаги маънавият масжиди, Олимпия шаҳарчаси ва Ашхобод тўқимачилик комплексига ташриф буюради.

Кечки пайт С.Жээнбеков Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити ўтказиладиган Туркманбоши шаҳрига учиб кетади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*