Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ давлат котиби: “Шимолий Корея дунё улардан нима хоҳлаётганини англамоқда ва бу жуда муҳим”
10-07-2018 15:58 0 341 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШ давлат котиби: “Шимолий Корея дунё улардан нима хоҳлаётганини англамоқда ва бу жуда муҳим”

АҚШ давлат котиби: “Шимолий Корея дунё улардан нима хоҳлаётганини англамоқда ва бу жуда муҳим”

Фото: Интерфакс

Шимолий Кореяга учинчи марта бориб қайтган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Пхеняндаги музокараларни самарали деб таърифламоқда. Якшанба куни Помпео Токиода Япония ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари билан кўришиб, сўнг Вьетнамга йўл олди, бугун эса Кобулга ташриф буюрди. Бу ҳақда Халқ сўзи “Америка овози” телерадиосига таяниб ёзмоқда.

Ўтган ҳафта жума куни Пхеньянда расмийлар билан учрашган Майк Помпеонинг айтишича, Шимолий Корея ядро дастурини ёпишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлаган. Ушбу жараённинг кейинги қадамлари хусусида атрофлича фикр алмашдик, дейди у.

“Шимолий Корея дунё улардан нима хоҳлаётганини англамоқда ва бу жуда муҳим. Мен улар билан очиқ-ойдин гаплашдим”, - деди Помпео.

Шимолий Корея матбуотига кўра, Пхеньян АҚШ талабларини сўзсиз бажаради деб ўйлаш хато. Оқ уйнинг бир томонлама талабларга ҳаққи йўқ, дейилади Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Аммо Помпео ҳамкорликдан умидвор.

“Шимолий Корея америкалик ҳарбийлар хокини қайтариш мавзусини муҳокама қилиш учун июль ўрталарида Панмунжомда учрашишга рози бўлди. Ракета учун двигательларни синовдан ўтказиш объектини ҳам йўқ қилишга тайёр эканини билдиришди”, - дейди Помпео.

Унга кўра, Шимолий Кореяни ядродан холи қилиш тез ва осон бўлмайди. Помпео Оқ уй маъмурияти бу борада бирор ютуққа эриша олгани йўқ дея даъво қилаётган танқидчиларга шундай муносабат билдирди.

“Бу танқидчилар эришилган ютуқларни озайтириб кўрсатишга ҳаракат қилишини биламиз. Корея Республикаси ва Япония каби иттифоқчиларимиз ҳамда Президент Трамп ва мен ҳаракатсиз барака бўлмаслигини биламиз”, - деди Помпео.

Хабарларга кўра, Помпеонинг Пхенянга сафари чоғида Ким Чен Ин Президент Трампга мактуб бериб юборган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте