Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилади
31-05-2018 12:35 0 542 Рейтинг1 Чоп этиш

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилади

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилади

Қозоғистон сенати (юқори палата) “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Унга кўра мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилади, дея хабар бермоқда Халқ сўзи нашри ТАСС га таяниб.

Янги ҳужжатга кўра Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ички сиёсий барқарорликни сақлаш, конституциявий тузум, республика мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва халқаро майдонда миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида "Қозоғистоннинг миллий хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштиради".

Қонунда Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашига мувофиқлаштирувчи конституцион орган мақоми берилди. Қозоғистон Адлия вазири Марат Бекетаевнинг изоҳлашича, «Хавфсизлик Кенгаши тўғрисида» ги қонун «Президент тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 33-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжатда Хавфсизлик Кенгашининг ҳуқуқий мақоми ва ташкилот ваколатлари белгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг феврал ойида Қозоғистон адлия вазири президент Назарбоевнинг мамлакат Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқи ўтган 2017 йилдаги конституциявий ислоҳотлар доирасида қабул қилинганлигини маълум қилган эди.

Сенат маъқуллагандан сўнг “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонун тўлиқ қабул қилинган ҳисобланади ва давлат раҳбарига имзо чекиш учун жўнатилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

1 декабрдан бошлаб нималар ўзгаради​?

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

expo
Боглиш маколалар