Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қирғизистон “Қумтор”ни сотадими?
02-05-2018 18:04 0 1101 Рейтинг1 Чоп этиш

Қирғизистон “Қумтор”ни сотадими?

Қирғизистон “Қумтор”ни сотадими?

Хорижий компания Қирғизистондаги “Қумтор” олтин конини сотиб олиш ниятида.

Лондонда рўйхатга олинган «Чаарат Голд» (Chaarat Gold Holdings Limited) компанияси Қумтор конини сотиб олиш нияти борлигини билдирди. Компания сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, кон нархини компания 800 миллион доллар деб баҳолган.

«Чаарат Голд» илк бор “Қумтор”ни сотиб олиши борасида апрель ойи ўрталарида маълум қилган эди. Бироқ, 25 апрель куни «Центерра Голд» салбий жавоб қайтарди ва активларни сотишдан манфаатдор эмаслигини билдирди. Кўп ўтмай «Чаарат Голд» директорлар кенгаши аъзоси Артем Волынец компания конни сотиб олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини билдирди.

“Ҳозир “Центерра” акцияларнинг 26,6 фоизи Қирғизистон ҳукуматига тегишли. Биз ҳукуматга мурожаат қилиб, кондаги тўғридан тўғри иқтисодий манфаатлар эвазига акцияларнинг катта қисмни ва дивидендларнинг 50 фоизини алмаштиришни таклиф қилдик. Ҳозирги шароитда «Центерра» акцияларини ушлаб турганлар компания дивиденд тўлаган тақдирдагина иқтисодий фойда кўриши мумкин. Биз, Қирғизистон ҳукумати биринчи кунларданоқ кон дивидендларининг ярмини олиши кераклигини айтиб келамиз”, деди Артем Волынец.

Парламентда ҳукуматнинг «Центерра» билан имзолаган Битимини кескин танқид қилишмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инвестицияларни ривожлантириш тўғрисидаги Битим томонлар ўртасида 2017 йил 11 сентябрда имзоланган эди. Ҳужжат “Қумтор” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда экологик вазиятни яхшилашга қаратилгани айтилади.

Жумладан, «Центерра Голд Инк.» табиатни муҳофаза қилишни, биринчи навбатда, Иссиқкўл атрофини муҳофаза қилишни молиялаштиришни кенгайтириш масаласида ўз зиммасига янги мажбурият олади. Компания ташкил этилиши кутилган Тараққиёт жамғармасига бир вақтнинг ўзида 50 млн. доллар беришни ўз зиммасига олган, йиллик экологик тўлов 310 мингдан 3 млн. долларгача оширилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар