Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Экологик кўмиш шартномаси жорий этилди
06-04-2018 10:12 0 312 Рейтинг1 Чоп этиш

Экологик кўмиш шартномаси жорий этилди

Экологик кўмиш шартномаси жорий этилди

Хитойнинг Вэньлин шаҳар маъмурияти қарияларга вафот этганидан сўнг жасади кулини денгизга сочиб юбориш тўғрисидаги шартнома таклиф этиб, бунинг учун пул мукофоти белгилади, деб хабар беради "Интерфакс" ахборот агентлиги хабарига таяниб uza. uz ёзмоқда

Шаҳар маъмурияти амалиётга жорий этаётган ушбу янгиликка кўра, 70-80 ёшдаги кексалар учун 100 юан, 80-90 ёшлилар учун 200 юан, 90-100 ёшлилар учун 300 юан, 100 ёшдан катталар учун эса 400 юандан ойлик маоши тўланади.

Вэньлин шаҳри экологик кўмишни оммалаштириш мақсадида ўз жасади кулларини денгизга сочиш учун рўйхатдан ўтганларни ўлимидан олдин рағбатлантириш бўйича биринчиликни эгаллади. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида бундай "нафақа" марҳумнинг оила аъзоларига, шунингдек, кулни ушлаб туришга қарор қилган кишиларга тўланади.

-Мен балиқчиман. Денгиз менинг иккинчи уйим. Мен ўлганимдан сўнг уйимга қайтишни истайман, - дейди Дай Юйинь.

Хитойда 5 апрель - ўтганларни хотирлаш куни. Хитой анъаналарига кўра, мурдани аждодлари ёнига кўмишади. Лекин аҳоли ўта зич яшайдиган мамлакатда бу одатларга риоя қилиш ер етишмаслигига сабаб бўлмоқда. Ер етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун ҳукумат сўнгги йилларда қулай бўлган мана шундай экологик кўмишни жорий этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*