Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қозоғистонда ёққан қорнинг нега сариқ тусда бўлгани маълум бўлди
03-04-2018 10:45 0 389 Рейтинг1 Чоп этиш

Қозоғистонда ёққан қорнинг нега сариқ тусда бўлгани маълум бўлди

Қозоғистонда ёққан қорнинг нега сариқ тусда бўлгани маълум бўлди

Ўтган ҳафтада Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида сариқ қор ёққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маҳаллий аҳоли табиатнинг бу ҳодисасидан хавотирга ҳам тушди.

"Казинформ" ахборот агентлигининг ёзишича, сариқ қор воқеаси билан боғлиқ ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ.

Хабарда қайд этилишича, Жанубий Қозоғистон экологик хавфсизлиги маркази мутахассислари мамлакат жанубида ёғган сариқ қор зиёнсиз, деган хулоса келган.

Бунга сабаб лаборатория таҳлилида сариқ қор намунасида ҳеч қандай зарарли моддалар топилмаган.

Ёғингарчилик арафасида тоғ жинслари зарралари ва қум чанглари билан билан эсган шамол қорнинг сариқ тусда бўлишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Украинада ҳам сариқ қор ёққан эди.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*