Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Путин ўзи бўлган вертолёт Чеченистонда ўққа тутилганини эслади
12-03-2018 11:37 0 449 Рейтинг1 Чоп этиш

Путин ўзи бўлган вертолёт Чеченистонда ўққа тутилганини эслади

Путин ўзи бўлган вертолёт Чеченистонда ўққа тутилганини эслади

Россия президенти Владимир Путиннинг вертолёти унинг Чеченистонга 1999 йил 31 декабрь ва 2000 йил 1 январдаги сафари вақтида, у ҳали Россия президенти вазифасини бажараётган вақтда ўққа тутилган. Бу ҳақда Андрей Кондрашовнинг “Путин” деб номланган телефильмида сўзланган деб ёзади Zamin. uz

Путиннинг айтишича, воқеа 1 январга ўтар кечаси, у Чеченистоннинг Гудермесига ҳарбийларни Янги йил билан табриклагани ва уларга мукофотлар топширгани борганда юз берган. Ўшанда махсус борт ёмон об-ҳаво сабабли қўна олмаслиги маълум қилинган, бироқ бунинг асл сабаби вертолётнинг ўққа тутилиши бўлган.

“Мен бўлсам, буни салют деб ўйлаганман, чунки Янги йил эди. Учувчилар бўлса “Қанақа салют? Биз ўққа тутилмоқдамиз” деб айтишган”, деб эслаган Путин ўша воқеаларни фильмга берган интервьюсида.

Ўз навбатида, “Роснефть” раҳбари, 1999-2008 йилларда Россия президенти маъмурияти бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаган Игорь Сечиннинг фильмда маълум қилишича, Путин ўшанда белгиланган жойга машиналарда бориш захира вариантини тайёрлашга буйруқ берган. Сечиннинг айтишича, йўллар миналаштирилган бўлган ва “ортга қайтишда фугас портлаган”. “Бахтли тасодиф ҳеч ким жабрланмаган ва бу ҳақда гапириб ҳам ўтирмагандик”, деб эслаган воқеаларни Сечин.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Адолат изланмоқда...Битта уйни икки кишига сотиб, уларни сарсон қилганларга жазо йўқми?

Абдужаббор Абдувоҳидов: 70-90 фоиз ёшларимиз ўз соҳасини профессионал эгалламагани туфайли ўрнини топа олмаяпти

«ШАРҚ» НМАК нинг эзгулик йўлида қилаётган ишлари

Ватан муқаддас - уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир

expo
Боглиш маколалар