Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Британиядаги ватандошлар: “Ҳар куни Ўзбекистондан хушхабар эшитиб, қалбимиз қувончга тўляпти”
06-03-2018 10:42 0 334 Рейтинг1 Чоп этиш

Британиядаги ватандошлар: “Ҳар куни Ўзбекистондан хушхабар эшитиб, қалбимиз қувончга тўляпти”

Британиядаги ватандошлар: “Ҳар куни Ўзбекистондан хушхабар эшитиб, қалбимиз қувончга тўляпти”

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида ўзбек ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Учрашувда Лондон, Брайтон, Борнмут, Бирмингем ва Манчестер шаҳарларида ўқиб, меҳнат қилаётган юртдошларимиз, Буюк Британия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ватандошларимизга Ўзбекистондаги ўзгаришлар, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Диний соҳадаги янгиликлар, айниқса, диний таълим йўналишида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар иштирокчиларнинг диққат-эътиборини тортди. 2017 йилнинг ўзида Имом Термизий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши халқимизни, дунё мусулмонларини қувонтирган, халқаро илмий доираларнинг олқиши ва эътирофини қозонган воқеа бўлди.

“Ҳар куни она юртимиздан янгилик, хушхабар эшитиб, қалбимиз қувонч ва севинчга тўлади. Интернетга кириб, “бугун Ўзбекистондан қандай хабар бор экан”, деб интиқлик билан кузатамиз. Жонажон Ватанимизнинг шону шавкати кундан кунга зиёда бўлиб бораётганидан тўлқинланиб юрамиз”, деди учрашув қатнашчиларидан бири.

Самимий руҳда кечган мулоқотда Буюк Британияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан дипломатларимизга мурожаат қилишди. Жумладан, Ўзбекистонда нашр этиладиган дарслик ва китобларни мунтазам етказиб туриш, Интернетда Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, имом-хатиблар билан онлайн суҳбатлар ташкил этиш каби таклифларни билдиришди.

“Биз динимиз арконларини қандай адо этиш билан боғлиқ айрим масалаларга дуч келамиз. Буюк Британияда турли ақидавий йўналишларга мансуб мусулмонлар яшайди. Шу сабабли Ўзбекистон уламоларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олишни истардик”, деди Лондонда истиқомат қилаётган ватандошларимиздан бири.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Швеция суди Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган Telia собиқ раҳбариятини айбсиз деб топди

Миссисипи штати билан инновацион ҳамкорликка келишилди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте