Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санасига аниқлик киритилди
27-02-2018 12:40 0 419 Рейтинг2 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санасига аниқлик киритилди

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санасига аниқлик киритилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифини амалга оширади деб ёзмоқда Kun. uz

«Азия-Плюс» агентлиги маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатида Душанбега бўладиган илк ташрифи вақтида унга Тожикистон миллий университети фан доктори фахрий унвони берилади. Президент университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар билан учрашади.

Бунгача ушбу университет фан доктори фахрий унвони Афғонистоннинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний, шунингдек, Қозоғистон ҳамда Озарбойжоннинг амалдаги президентлари Нурсултон Назарбоев ва Илҳом Алиевга ҳам берилган.

Ўзбекистон президентининг қўшни давлатга ташрифи олдидан, 24 февраль куни Фарғонада Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода иштирок этди.

Мазкур комиссиянинг мажлиси амалий руҳда бўлиб ўтди. Унда кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон — Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари томонидан бир қатор ҳужжатлар тайёрланди. Учрашув якунлари бўйича қўшма баённома имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашувидан энг кўп кутилаётган воқеа Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими бекор қилинишидир.

Тошкент ва Душанбе келишди. Виза режими бекор қилинади

2017 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича, хусусан, виза режимини бекор қилиш бўйича келишиб олинганди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон билан чегара бўйлаб жойлашган 9та назорат-ўтказиш пункти ишини тиклаш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Шундан биттаси темир йўлда, 8таси автомобиль йўлида.

Эндиликда, Самарқанд вилоятидаги «Жартепа», Жиззах вилоятидаги «Кушкент» ва «Учқўрғон», Сирдарё вилоятидаги «Ховособод», Тошкент вилоятидаги «Бекобод», Наманган вилоятидаги «Поп», Фарғона вилоятидаги «Равот», Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» (темир йўл) назорат-ўтказиш пунктлари, шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудидаги чегара пости очилиши кутилмоқда.

Кейинги 8 йилда икки қўшни давлат ўртасида фақат иккита назорат-ўтказиш пункти фаолият олиб борди - «Турсунзода-Сариосиё» ва «Фотиҳобод-Ойбек». Ҳолбуки, чегара бўйлаб жамиа 16та назорат-ўтказиш пункти мавжуд.

1991 йилда мустақилликка эришган бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошлангач ёмонлашганди. 1992 йили икки мамлакат ўртасида авиақатновлар бекор қилинган, 2001 йили ўзаро виза режими жорий этилганди. Шунингдек, Тожикистонга табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш тўхтатилганди.

Икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2015 йилга келиб 142 баравар камайиб кетди, кейинги бир йилда эса кескин ўсиш кузатилди - 4 ойда 50 миллион доллар.

2015 йилдан эса икки мамлакат муносабатларида илиқлашиш бошланди, томонлар авиақатновларни тиклаш бўйича ҳаракатларга киришди, кейинроқ, 20 йил ичида илк марта маданияти кунлари, кўргазмалар ўтказилди, иқтисодий алоқалар йўлга қўйилиб, сиёсий зиддиятларда ён беришлар кузатилди.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги биринчи галдаги вазифа сифатида қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатишни белгилаб олди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*