Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сурияда “танаффус”ми?
26-02-2018 12:52 0 459 Рейтинг0 Чоп этиш

Сурияда “танаффус”ми?

Сурияда “танаффус”ми?

Шанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда ўқ отишни зудлик билан тўхтатишни кўзда тутувчи 2401-сонли резолюцияни бир овоздан
қабул қилди.
Кенгаш аъзолари низолашаётган томонлардан Сурия бўйлаб ўқ отишни камида 30 кунга тўхтатишни талаб этди, бу танаффус аҳолига гуманитар ёрдам етказиш ҳамда касаллар ва ярадорларни эвакуация қилишга имкон беради.

Таъкидланишича, 5,6 миллион сурияликка зудлик билан гуманитар ёрдам етказилиши зарур. Улардан 3 миллиони етиб бориш қийин жойларда ёки қамал ҳолатида яшамоқда.

Резолюцияда низолашаётган томонлардан халқаро гуманитар ҳуқуқ принципларига риоя этиш ҳамда тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасалари хавфсизлигини таъминлаш талаб қилинган.

Ўқ отишни тўхтатиш режими ИШИД, “Ал-Қоида”, “Ан-Нусра” жабҳаси ва бошқа террор гуруҳларига қарши ўтказилаётган ҳарбий операцияларга татбиқ этилмайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар