Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жанубий Корея 5 мамлакат билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни имзолади
21-02-2018 13:29 0 447 Рейтинг0 Чоп этиш

Жанубий Корея 5 мамлакат билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни имзолади


Жанубий Корея 5 мамлакат билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни имзолади

Корея Республикаси ва Панама, Коста-Рика, Гондурас, Сальвадор, Никарагуа давлатлари 21 февраль куни кейинги 10 йил давомида 95 фоиз импорт товарларига қўйилган чекловларни бекор қилишни кўзда тутувчи эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги маълум қилди дейилади РИА хабарида.

Манбаанинг хабар беришича, ҳужжатни имзолаш учун Коста-Рика томонидан Ташқи савдо вазири Александер Мора, Сальвадор Иқтисодиёт вазири Тарис Саломон Лопес Гузман, Гондурас Иқтисодий ривожланиш вазири Арнальдо Кастильо, Никарагуа Савдо ва саноатни ривожлантириш вазири Орландо Соло, Панама Савдо-саноат вазирининг ўринбосари Диана Салазар ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазири Ким Хён Чжон иштирок этган деб хабар берди Uza.uz

2015 йилдан буён муҳокама қилиб келинаётган ушбу ҳужжат Корея Республикаси билан Марказий Америка мамлакатлари ўртасида кенг қамровли стратегик шерикликни ташкил этишни назарда тутади.

Корея Республикаси билан Марказий Америка мамлакатлари ўртасида эркин савдо тўғрисидаги келишув иштирокчи давлатларнинг парламенти томонидан тасдиқлангач, кучга киради. Жанубий Корея келишув иштирокчилари таклиф этиши мумкин бўлган табиий ресурсларга қизиқиш билдираётган бўлса, ўз навбатида, Марказий Америка давлатлари Жанубий Корея сармояларини жалб қилиш ва ўз маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорларига чиқаришдан манфаатдор.

Ҳозирги кунгача, Жанубий Корея ушбу минтақада Чили (2003), Перу (2011) ва Колумбия (2013) билан эркин савдо шартномасини имзолаган. Шунингдек, Эквадор билан ҳам эркин савдо шарномасига муқобил равишда битим тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар