Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тиллерсон Кувайтдаги учрашувларда КХДР ва ИШИДга қарши курашиш мавзуларини муҳокама қилди
14-02-2018 14:15 0 268 Рейтинг0 Чоп этиш

Тиллерсон Кувайтдаги учрашувларда КХДР ва ИШИДга қарши курашиш мавзуларини муҳокама қилди

КХДР атрофидаги вазият, ИШИД гуруҳига қарши кураш ва Эроннинг ҳаракатлари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Кувайтга ташрифи давомида 13 февраль, сешанба куни ўтказган учрашувларининг асосий мавзулари бўлди. Бу ҳақда Америка Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС» хабарига таяниб daryo.uz

Тиллерсон Кувайтдаги учрашувларда КХДР ва ИШИДга қарши курашиш мавзуларини муҳокама қилди

Жумладан, Америка дипломатияси раҳбари Европа Иттифоқининг хавфсизлик сиёсати ва хорижий масалалари бўйича олий вакили Федерика Могерини билан учрашди. Улар Шимолий Кореяга босимни кучайтириш зарурати, Суриядаги можаро якунланиши учун Женева жараёнини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга қаршилик қилишдаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.

Тиллерсон Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп билан суҳбати давомида ҳам шу каби мавзуларни муҳокама қилди.

У, шунингдек, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ва БМТ бош котиби Антониу Гуттериш билан учрашув ўтказди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Адолат изланмоқда...Битта уйни икки кишига сотиб, уларни сарсон қилганларга жазо йўқми?

Абдужаббор Абдувоҳидов: 70-90 фоиз ёшларимиз ўз соҳасини профессионал эгалламагани туфайли ўрнини топа олмаяпти

«ШАРҚ» НМАК нинг эзгулик йўлида қилаётган ишлари

Ватан муқаддас - уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир

expo
Боглиш маколалар