Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод бошчилик қилиши мумкин
06-02-2018 17:34 0 432 Рейтинг0 Чоп этиш

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод бошчилик қилиши мумкин

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод бошчилик қилиши мумкин

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод бошчилик қилиш ҳуқуқини олиши мумкин. Бу ҳақда “Қозоғистон Руспубликаси Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айтилган деб хабар бермоқда kun.uz

“Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасига Хавфсизлик кенгашига умрбод бошчилик қилиш ҳуқуқи тегишли”, дейилган қонун лойиҳасининг “Хавфсизлик кенгаши таркиби” деб аталган 4-моддасида.

Қонун лойиҳасига кўра қуйидаги шахслар Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳисобланади:
1) Қозоғистон президенти;
2) парламент сенати раиси;
3) парламент мажлиси раиси;
4) бош вазир;
5) давлат котиби;
6) президент маъмурияти бошлиғи;
7) Хавфсизлик кенгаши котиби;
8) бош прокурор;
9) Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси;
10) ташқи ишлар вазири;
11) мудофаа вазири;
12) ички ишлар вазири.

Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлиш юқори мавқени белгилайди. Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳисобланувчи мансабдор шахслар гувоҳномаларида эгаллаб турган асосий лавозими ҳақидаги ёзув олдида “Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аъзоси” ёзуви бўлади.

Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши Қозоғистонда ички сиёсий барқарорликни сақлаш, конституцион тузум, давлат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва мамлакатнинг халқаро майдонда миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистоннинг миллий хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсати олиб борилишини мувофиқлаштирувчи конституцион орган ҳисобланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар