Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жанубий Корея президенти Шимолий Корея раҳбарларидан бири билан учрашади
05-02-2018 10:33 0 357 Рейтинг0 Чоп этиш

Жанубий Корея президенти Шимолий Корея раҳбарларидан бири билан учрашади

Жанубий Корея президенти Шимолий Корея раҳбарларидан бири билан учрашади

Пхеньян Пёнчгандаги Олимпиадага борадиган Шимолий Корея делегациясига мамлакатнинг расмий раҳбари, олий халқ йиғини президиуми (парламент) раиси Ким Ён Нам бошчилик қилишини расман тасдиқлади деб ёзади kun.uz

Шу муносабат билан Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Олимпиада очилишига келадиган Ким Ён Нам билан учрашади. Шунингдек, икки давлат етакчисининг бирга-бир мулоқот қилиш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Korea Times нашри хабар бермоқда.

“Президент Мун Чже Ин Олимпиада очилиши маросимида Ким Ён Нам билан учрашади”, дейилган хабарда.

Жанубий Корея президенти маъмуриятида Мун Чже Иннинг Шимолий Кореянинг расмий раҳбари билан алоҳида учрашиши муҳокама қилиниши қўшимча қилинган. Нашр манбасининг маълум қилишича, айни вақтда Шимолий Корея томондан бундай учрашув ташкиллаштирилиши борасида мурожаат бўлмаган.

Шимолий Корея конституциясига кўра 90 ёшли Ким Ён Нам Шимолий Корея раҳбари лавозимини эгаллайди, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин эса мамлакатнинг олий раҳбари ҳисобланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар