Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Америкалик сенаторлар Алишер Усмоновни санкциялар ҳақидаги маърузага киритишни таклиф қилишди
18-01-2018 14:28 0 494 Рейтинг0 Чоп этиш

Америкалик сенаторлар Алишер Усмоновни санкциялар ҳақидаги маърузага киритишни таклиф қилишди

Америкалик сенаторлар Алишер Усмоновни санкциялар ҳақидаги маърузага киритишни таклиф қилишди


Америкалик сенаторлар гуруҳи 17 январда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг номига “Америка душманларига санкциялар ёрдамида курашиш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш доирасида махсус маърузани тайёрлашда Россия бош прокурори Юрий Чайка ва тадбикор Алишер Усмоновга эътибор қаратиш таклифи билдирилган мактуб йўллашган деб хабар бермоқда kun.uz
“Биз Россия президенти Владимир Путинга яқин одамлар қаторидан бўлган, Россия ва дунё матбуотидаги хабарларга ҳамда коррупцияга қарши терговлар олиб борувчилар баёнотларига кўра, кўплаб коррупция ҳолатларига аралашган шахсларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Улар тузган баъзи битимлар АҚШ фуқаролари ва компанияларига таъсир қилган, бу эса хорижий коррупцияга қарши қонуннинг бузилиши мумкинлигидан дарак беради”, дейилган мактубда.

Ушбу мактубни сенаторлар Марко Рубио, Линдси Грэм, Рожер Уикер ва Кори Гарднер имзолашган. Мактуб матни Уикер сайтида жойлаштирилган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, Чайка ва Усмонов Россия раҳбарияти билан боғланган ва шу сабабли номлари давлат департаменти тайёрлаётган санкциялар ҳақидаги маърузага киритилиши керак.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар