Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Саудияда 11 шаҳзода подшоҳлик саройидаги норозиликлар учун ҳибсга олинди
07-01-2018 13:13 0 381 Рейтинг0 Чоп этиш

Саудияда 11 шаҳзода подшоҳлик саройидаги норозиликлар учун ҳибсга олинди

Саудияда 11 шаҳзода подшоҳлик саройидаги норозиликлар учун ҳибсга олинди


Саудия Арабистонидаги подшоҳлик саройида юз берган норозиликлар туфайли 11 нафар шаҳзода қўлга олинди. Бу ҳақда Саудиянинг «Сабқ» интернет газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, подшоҳлик оиласининг норозилик билдирган шаҳзодалари подшоҳ Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауддан тегишли буйруқни бекор этишни талаб қилишган. Унга кўра, шаҳзодалар ҳисобларидан сув ва электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш тўхтатилиши лозим.
Шаҳзодаларнинг маълум қилишича, қотилликда айбланган ҳамда уч йил муқаддам қатл этилган амакиларининг ўғиллари ўлими учун ҳам товон пули олишни хоҳлайдилар.

Подшоҳлик гвардияси норози бўлганларни улар саройни тарк этишдан бош тортишгач, ҳибсга олди. Шаҳзодалар «Ал-Хайр» қамоқхонасида судга қадар ҳибсда сақланмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг марҳум қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол Сауднинг коррупция иши бўйича ҳибсга олинган икки ўғли – Файсал бин Абдуллоҳ ва Машъал бин Абдуллоҳ озодликка чиқарилгани хабар берилганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*