Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Башар Асад режими энди бизга хавф туғдирмаяпти - Туркия
13-12-2017 12:26 0 475 Рейтинг1 Чоп этиш

Башар Асад режими энди бизга хавф туғдирмаяпти - Туркия

Башар Асад режими энди бизга хавф туғдирмаяпти - Туркия

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли NTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилдики, Сурия президенти Башар Асад режими энди Туркия учун хавф туғдирмаяпти. Шу билан бирга у Туркиянинг сурияликлар етакчисига муносабати ўзгармаслиги — Туркия у Сурияни бошқаришга ва сайловларга тайёрлашга ҳам лаёқатсизлиги ҳақида қайд этиб ўтган дея ҳабар бермоқда kun.uz

Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда Туркияга Сурия ҳудудидаги курдларнинг партиялари - «Демократик иттифоқ» (PYD) ва Курдистон ишчилар партиясига (бу партиялар Туркияда террористик ташкилотлар ҳисобланади) қарши амалиётлар ўтказилса, Анқаранинг ҳаракатлари Россия ва бошқа иттифоқчилар билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади.

Жаноб Човушўғли, шунингдек, Туркия Россияга Сурия Миллий конгресидаги мулоқотларда қатнашишга тайёр бўлган курд ташкилотлари рўйхатини тақдим этгани ҳақида маълум қилган.
Бундан аввалроқ, Туркия ТИВ раҳбари Анқара террористик фаолият билан шуғулланмайдиган курдларнинг Суриядаги сиёсий жараёнларда қатнашишига тўсқинлик қилмаслиги ҳақида гапирганди.

«Улар мамлакат бирлигини эмас, парчаланишини исташади. Умуммиллий мулоқот барчани, курдларни ҳам, шиаларни ҳам, суннийларни ҳам, христианлар ва туркманларни ҳам қамраши керак, бильакс, террорчиларни эмас. Туркиянинг Туркия, Сурия ва Ироқдаги курдлар билан муаммолари йўқ, агар улар терроризмга алоқадор бўлишмаса»,— дея қўшимча қилган вазир.

Конгресс 2018 йил февралида Сочида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Конгресс чоғида Суриянинг янги Конституцияси тамойиллари ишлаб чиқилиши ва мамлакатда ўтказиладиган сайловлар шартлари аниқлаб олиниши кутилмоқда. Сурия Миллий мулоқот Конгрессини ташкил этиш ташаббуси Россия президенти Владимир Путин томонидан таклиф этилди. Бу ташаббус 22 ноябрь куни Сочида Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари иштирокидаги учрашувда маъқулланди. Туркия раҳбари ўшанда Сурия курдлари бу мулоқотда қатнашишига қарши чиққанди.

«Агар биз Сурияни яхлит давлат сифатида кўрмоқчи бўлсак, биз мамлакатни бўлишни истайдиган гуруҳларни қонуний ўйинчилар сифатида кўрмаслигимиз керак»,— деганди Эрдўған.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар