Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БМТ: Сурияда 13 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
31-10-2017 10:43 0 409 Рейтинг1 Чоп этиш

БМТ: Сурияда 13 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож

БМТ: Сурияда 13 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож

Сурия ҳамон оғир гуманитар инқироз қуршовида. 13 миллиондан ортиқ сурияликка зуддик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш талаб этилади. Уларнинг 6,3 миллиони ҳаёт-мамот ёқасида, деб баёнот берди Фавқулодда ёрдамлар координатори Марк Локок БМТ Хавфсизлик кенгашидаги брифингда. Брифинг Суриядаги гуманитар вазиятга бағишланди деб хабар қилмақда kun.uz

У Иордания пойтахти Амман шаҳридан амалга оширган видеоалоқасида маълум қилишича, сўнгги бир йилда Суриядан мажбурий равишда кўчувчилар сони 200 минг кишига камайиб, 6,1 млн кишини ташкил этган.

Кўплаб вақтинча кўчганлар ўз уйларига қайтишган. Бироқ ўз мамлакатида қочқинга айланаётганлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида ички қочқинлар сони 1,8 млн кишига кўпайган.

«Раққа вилоятида қуролли тўқнашувлар фаоллашгани ва ҳаво зарбалари кучайгани оқибатида оддий аҳоли вакиллари орасида қурбонларнинг кўпайиб бораётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда», - деган БМТ вакили.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида ИШИДга қарши амалиётлар бошланганидан буён ўтган давр мобайнида Раққадан 436 минг киши қочган. Марк Лококнинг қайд этишича, бугунги кунда кўплаб сурияликлар, маҳаллий ҳокимиятнинг огоҳлантиришига қарамай, Раққага қайтишга уринмоқда.

БМТ вакили, шунингдек, қуролли тўқнашувлар давом этаётган Дайр аз Зор ва Шарқий Гут вилоятларидаги аҳоли тақдиридан ҳам чуқур ташвиш билдирди. Унинг таъкидлашича, Суриядаги шифохоналарга ҳануз бомбалар ёғдирилмоқда. Дайр аз Зордаги шифохоналардан бирига бомба ташланиши оқибатида 140 мингдан ортиқ вакцина йўқ бўлган.

Суриянинг 3 млн аҳолиси қамалда қолган ва бориш қийин бўлган ҳудудларида истиқомат қилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар