Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Си Цзиньпин: Хитойда ўзига тўқ жамият 2020 йилгача шаклланади
25-10-2017 13:11 0 425 Рейтинг0 Чоп этиш

Си Цзиньпин: Хитойда ўзига тўқ жамият 2020 йилгача шаклланади

Си Цзиньпин: Хитойда ўзига тўқ жамият 2020 йилгача шаклланади

Хитойда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг асосий мақсадларидан бири бўлган – ўрта фаровон жамиятни яратиш 2020 йилга келиб тўлиқ якунланади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг (ХКП МҚ) 19-қурултойи 1-пленуми якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди деб хабар бермоқда kun.uz нашри.

«2020 йилга бориб, Хитойда ўрта фаровон жамият тўлиқ шаклланади, - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари. - Очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини олиб бориш – ХХР тақдирини ҳал қилувчи энг муҳим омиллардан бири. Ўтган йиллар давомида мамлакатимизнинг аҳолиси аста-секин бойиди, унинг ҳаёти ўрта фаровон даражага етди».

Унинг таъкидлашича, Хитойда кенг қамровли ислоҳотлар бошланганига 2018 йилда айнан 40 йил тўлади. Яқинда Хитой ҳукумати дастлабки хулосаларни чиқариш ва барча тажрибани ҳисобга олиш, ХХР иқтисодий тизими модернизациясининг янги босқичига киришиш ниятида.

«Биз Хитойнинг ташқи дунёга нисбатан очиқлигини кучайтириш ва ислоҳотларни барча томонлама фаоллаштириш бўйича янада кўпроқ саъй-ҳаракатларни кўрамиз», - дея хулоса қилган Хитой етакчиси.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар