Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан чиқмоқда
13-10-2017 10:26 0 465 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан чиқмоқда

АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан чиқмоқда

АҚШ ортидан Исроил давлати ҳам зудлик билан ЮНЕСКОни тарк этиш қарорини қабул қилди.

Америка Қўшма Штатлари 2018 йилнинг 31 декабрига қадар ЮНЕСКОдаги аъзолигини сақлаб қолади, 2019 йилдан бошлаб эса ушбу халқаро ташкилотда кузатувчи мақомига ўтади, деб баёнот берди АҚШ Давлат Департаменти.

"Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Унда ЮНЕСКОдан қарзи (аъзолик баъдали бўйича — таҳр.)ўсиб бораётгани туфайли АҚШнинг ташвишга тушгани, ташкилотда фундаментал ислоҳотлар зарурлиги ҳамда ЮНЕСКОда давом этаётган Исроилга қарши тарафкашликлар ифода ўз аксини топган", — дейилади баёнотда.

Россия президенти Дмитрий Песков АҚШнинг ЮНЕСКО аъзолигидан чиқишини қайғули хабар, дея изоҳлаган.
Россия Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слуцкийга кўра, АҚШнинг ЮНЕСКОдан чиқиши дунё маданий мерослари соҳасида кўп йиллик жаҳон анъаналарини инкор этишини англатади.


"АҚШнинг ЮНЕСКОдан чиқиши омиллари жуда ғалати. ЮНЕСКО — маданий қадриятларни ҳимоя қиладиган халқаро ташкилот. Туб негизини олиб қарайдиган бўлсак, бу БМТ маданий ўлчови. ЮНЕСКОнинг энг муҳим масаласи жаҳон маданий меросини сақлаб қолиш ҳисобланади", — деб айтган Слуцкий журналистларга пайшанба куни.

"АҚШнинг бу ташкилотдан чиқиши ушбу соҳадаги кўпйиллик жаҳон анъаналарини инкор этишни билдиради. Ҳеч бир милий омил бу қарорни қабул қилишга туртки бўла олмайди. Тушунарсиз. Ғалати. Ва жуда афсусли", — деб таъкидлаган у.


Исроил давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам АҚШ баёнотидан кейин ўз мамлакатини ЮНЕСКО таркибидан чиқаришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди, деб хабар берди sputniknews-uz.com РИА Новости ахборотига таяниб.

Бош вазир Исроил ТИВига тегишли топшириқларни берган. Нетаньяху президент Дональд Трампнинг ЮНЕСКОдан чиқиш ҳақидаги қарорини олқишлаб, унга "дадил ва юксак маънавиятли қарор" дея изоҳ берган.

"ЮНЕСКО бемаънилик театрига айланиб қолди. Тарихни сақлаб қолиш ўрнига, ЮНЕСКО уни бузиб кўрсатмоқда", — деб хабар қилган Исроил ҳукумати раҳбарияти девонхонаси.


"АҚШ Исроилнинг ЮНЕСКОда таъқиб қилинаётгани туфайли ушбу ташкилотдан чиқаётганидан сўнг, менинг фикримча, улар билан зудликда бу ташкилотдан чиқиш керак" — деб қайд этган ўзининг Facebookдаги саҳифасида Исроил давлатининг ЮНЕСКОдаги элчиси Кармель Шама-Коэн.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

Талабаси фожиали ҳалок бўлган университет проректори ҳибсга олинди

Тошкент вилоятида “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди.

Ховос ҳавас масканига айланмоқда​

expo
Боглиш маколалар