Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Алмазбек Атамбаев: Қозоғистон ўзининг президентликка номзодини бизга тиқиштиришга ҳаракат қиляпти
09-10-2017 10:33 0 532 Рейтинг0 Чоп этиш

Алмазбек Атамбаев: Қозоғистон ўзининг президентликка номзодини бизга тиқиштиришга ҳаракат қиляпти

Алмазбек Атамбаев: Қозоғистон ўзининг президентликка номзодини бизга тиқиштиришга ҳаракат қиляпти

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистон раҳбариятини мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларга таъсир ўтказишга уринишда айблади, дбе ёзмоқда sof.uz сайти РИА Новости хабарига таяниб.

Шанба куни Қирғизистон давлат мукофотларини топшириш маросимида Алмазбек Атамбаев, Қозоғистоннинг ҳатти-ҳаракатларига қарамай, мамлакатда адолатли сайловларни ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилган.

"Мен қозоқ ҳукумати нима учун ўз номзодини бизга тиқиштиришга ҳаракат қилаётганини тушунаман. Улар Боқиевни яхши кўришади (Қирғизистоннинг собиқ президенти — таҳр.). Боқиевлар ҳанузга қадар Қозоғистонда байрамлар ўтказишади", — деб айтган Алмазбек Атамбаев.

Жорий йилнинг 19 сентябрида Қозоғистон президенти Қирғизистон президентлик сайловларига ўз номзодини қўйган Омурбек Бабанов билан учрашганидан сўнг Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу учрашув бўйича Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини юборган эди.

Қирғизистон томонидан ушбу учрашувнинг Қозоғистонда кенг ёритилиши Қирғизистон халқи танловига таъсир ўтказиш ҳамда Қирғизистон Республикасининг ички ишларига аралашишга уриниш сифатида баҳоланган.

Қирғизистон раҳбари қозоғистон бойликлари ўмариб кетилаётганини ва Қозоғистонга қўшни давлатдаги демократик ўзгаришлар ёқмаётгани ҳақида баёнот қилган.

"Олма-Ота ЯИМи Қирғизистоннинг жами ЯИМидан 5 баробар кўп. Қозоғистон ЯИМи Қирғизистон ЯИМидан 20 марта кўп. Қозоғистон ялпи маҳсулотлари Қирғизистонникидан 210 марта кўпроқ. Нега унда Қозоғистондаги пенсиялар 10 баробар эмас, 1,5 баробар кўп?", — деб савол берган Атамбаев.

"Агар бизнинг қўшниларимиз ўзларига келиб олишмаса мен бошқача гапираман. Мен ҳақпарвар президент сифатида намуна кўрсатганимдан фахрланаман", — хулоса қилган Атамбаев.

Қирғизистондаги президентлик сайловлари 15 октябрда бўлиб ўтади. Қирғизистон Конституциясига мувофиқ Атамбаев такроран президентликка ўз номзодини кўрсата олмайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар