Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Афғонистонда АҚШ мудофаа вазири ва НАТО бош котиби суиқасдга учради
29-09-2017 09:12 0 700 Рейтинг1 Чоп этиш

Афғонистонда АҚШ мудофаа вазири ва НАТО бош котиби суиқасдга учради

Афғонистонда АҚШ мудофаа вазири ва НАТО бош котиби суиқасдга учради

Чоршанба куни Афғонистонга ташриф буюрган Америка қуролли кучлари раҳбари Жеймс Маттис ва НАТО бош котиби Женс Столтенбергга суиқасд уюштирилган. Бу ҳақида Guardian​ нашрига таяниб sof.uz хабар бермоқда.

АҚШ мудофаа котиби Қобулдаги элчихонага етиб келган вақтда уни олиб келган ҳарбий самолётга гранатамётдан ҳужум бўлган. Оқибатда ҳарбий самолётга шикаст етгани, элчихона олдида портлаш ва ёнғин содир бўлгани қайд этилган. Бундан ташқари бир гуруҳ қуролланган одамлар халқаро аэропортга ҳужум қилгани хабар қилинган.

Ҳужум натижасида камида 5 киши жароҳат олган. Жим Маттис ва женс Столтенбергга ҳеч қандай зарар етмаган. Пентагон раҳбари ўтирган самолётга амалга оширилган ҳужум учун жавобгарликни Толибон гуруҳи ўз зимасига олган бўлса, ИШИД гуруҳи ҳам суиқасд уюштирилгани тўғрисида эълон қилган.

АҚШ мудофаа котиби ва НАТO раҳбари Қобулда Афғонистон расмийлари билан учрашган. Музокараларда Доналд Трампнинг Афғонистондаги уруш стратегияси муҳокама қилинган. Бир кун аввал Жим Маттис Деҳлига сафар қилган ва Ҳиндистон расмийлари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилган. АҚШ ҳукумати афғон инқирозини ҳал қилишда Ҳиндистоннинг иштироки кенгайтирилишини сўрагани айтилмоқда.

Доналд Трамп ҳокимиятга келгандан кейин Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонини оширишга қарор қилган. Президент қарорига кўра қўшимча 4 минг аскар Афғонистонга келтирилиши кутилмоқда. Афғонистон армияси эса АҚШдан янги қуроллар олишни бошлаган. Жумладан, сентябр ойида Black Hawk​ (Қора қирғий) вертолётларидан дастлабки тўрттасини қабул қилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар