Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пентагон Шимолий Кореянинг провокацияларига жавобан таҳдид қилди
26-09-2017 15:21 0 416 Рейтинг1 Чоп этиш

Пентагон Шимолий Кореянинг провокацияларига жавобан таҳдид қилди

Пентагон Шимолий Кореянинг провокацияларига жавобан таҳдид қилди

АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили полковник Роберт Мэннингнинг маълум қилишича, агарда КХДР провокацияларини давом эттиргудек бўлса, Пентагон мамлакат президенти Дональд Трампга Шимолий Кореяга қарши курашиш вариантларини таклиф этади, деб хабар берди daryo.uz нашри Reuters га таяниб.
Полковникнинг сўзларига кўра, унинг идораси давлат раҳбари Пхеньянга таъсир ўтказиш воситаларига эга бўлишини таъминлайди.

Аввалроқ, 25 сентябрь куни КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга қарши уруш эълон қилганини айтганди. «Қўшма Штатлар бизнинг мамлакатга уруш эълон қилган экан, биз ҳам жавоб чоралари кўришга ҳақлимиз. Жумладан, уларнинг стратегик бомбардимончилари бизнинг ҳаво ҳудудимизга кирмаган тақдирда ҳам уларни уриб туширишга ҳуқуқимиз бор», — дея огоҳлатирганди ташқи ишлар вазири.

23 сентябрь куни БМТнинг Бош Ассамблеясида сўзга чиққан Ли Ён Хо Шимолий Корея ядровий қуролдан фақатгина ўзини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланишини айганди.

Айнан шу куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг B-1B Lancer қирувчилари Шимолий Корея шарқидаги халқаро ҳаво майдонлари орқали учиб ўтган. Пентагоннинг таъкидлашича, бу орқали «президент Дональд Трампнинг ҳарбий имкониятлари намойиш қилинган».
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар