Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ислом оламининг энг яхши олимларига Остонада махсус мукофот топширилди
11-09-2017 15:09 0 524 Рейтинг1 Чоп этиш

Ислом оламининг энг яхши олимларига Остонада махсус мукофот топширилди

Ислом оламининг энг яхши олимларига Остонада махсус мукофот топширилди

Якшанба куни Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича ҳамкорлиги саммитида олимларни мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди деб хабар бермоқда соф.уз нашри.
"Мен фан ва технологиялар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган ислом олами олимларини Қозоғистоннинг махсус мукофоти билан тақдирлашни таклиф қилган эдим. Ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш учун бизнинг мамлакат ИҲТнинг Бош котибияти билан биргаликда ислом дунёсининг энг яхши олимларини танлаб олдик ва уларни саммитга таклиф этдик", — деб айтган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Тақдирланган олимлар:

Қозоғистон биотехнологиялар бўйича Миллий маркази Бош директори Ерлан Раманкулов биотехнологиялар соҳасида меҳнатлари учун мукофотланган.

Истамбул техник университети профессори Юсуф Якчи кимё соҳасида меҳнатлари учун тақдирланган.

Қирол Абдулла номидаги университет профессори Муҳаммад Слим Авлоний электротехника соҳасидаги меҳнатлари учун мукофотни қўлга киритган.

Вирус иммунологияси ва тиббий мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалга оширган меҳнатлари учун Гамбия тиббий маркази бўлим бошлиғи Ассан Жайе мукофотланган.

Муҳаммад V номли университет профессори Райя Черкаоуи ал Мурсли ядро физикаси соҳасида амалга оширган ишлари учун тақдирланган
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*