Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оқ уйдаги брифингда 9 ёшли қизчанинг Трампга аталган хатини ўқиб беришди
28-07-2017 10:13 0 533 Рейтинг1 Чоп этиш

Оқ уйдаги брифингда 9 ёшли қизчанинг Трампга аталган хатини ўқиб беришди

Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс брифингда тўққиз ёшли қизча АҚШ президенти Дональд Трампга ёзган хатни ўқиб берди, деб ёзади TJournal. Унинг айтишича, энди бу брифингларда анъанага айланади.
Оқ уйдаги брифингда 9 ёшли қизчанинг Трампга аталган хатини ўқиб беришди

«Бу жараённи бошлаб бериш учун, мен сизга тўққиз ёшли Диланнинг хатини ўқиб бермоқчиман», — деди Сандерс.

«Менинг исмим Дилан Харбен, аммо мени ҳамма «Пикл» (шумтака) деб атайди. Мен тўққиз ёшдаман, ва сиз менинг севимли президентимсиз», — дея у биринчи сатрларни ўқиб берди. Диланга Трамп шунчалик қаттиқ ёқадики, унинг туғилган кунида тортга президентнинг тасвири туширилган эди.

Дилан, шунингдек, президентга бир нечта савол беришни сўраган. У Трамп неча ёшда эканлиги (у 71 ёшда) ва қанча пули борлиги билан қизиққан. «Дилан, мен аниқ билмайман, аммо кўп», — деб жавоб берди АҚШ маъмурияти вакили.

Қизча Оқ уй қай даражада катта эканлиги ҳақида ҳам савол берган. Сандерс Оқ уйда 132 та хона борлигини айтди.

Дилан нима сабабдан одамлар Трампни ёқтирмаслиги юзасидан норозилик билдирди. «Сиз жуда илтифотли одамга ўхшайсиз, балки биз дўст тутинармиз?» — деб сўради у Трампдан. Сандерс «президент у билан дўстлашишдан боши кўкка етиши»ни айтди.

Қизчани Оқ уй бўйлаб экскурсияга ҳам таклиф этишди.

daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар