Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Сурияда Путин ғалаба қозонди» – Трамп МРБнинг Суриядаги мухолифатга доир дастурини ёпди
20-07-2017 12:24 0 487 Рейтинг1 Чоп этиш

«Сурияда Путин ғалаба қозонди» – Трамп МРБнинг Суриядаги мухолифатга доир дастурини ёпди

«Сурияда Путин ғалаба қозонди» – Трамп МРБнинг Суриядаги мухолифатга доир дастурини ёпди

АҚШ президенти Дональд Трамп МРБнинг Сурияда мухолифатни қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказишда ёрдам кўрсатиш бўйича дастурини ёпди, деб ёзмоқда The Washington Post манбаларга асосан.

Таъкидланишича, бу дастур 2013 йилдан бери амал қилган ва АҚШ собиқ раҳбари Барак Обама маъмурияти томонидан Суриянинг амалдаги раҳбари Башар Асадга босим кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Шу билан бирга, Россия 2015 йилда Сурияга қўшинларини юборганидан сўнг, бу дастурнинг самарадорлиги сўроқ остида қолди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Трамп Сурия мухолифатига ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарорга МРБ раҳбари Майк Помпео ва ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси генерал Герберт Макмастер билан учрашувдан сўнг келган. Бу Россия раҳбари Владимир Путиндан билан илк бора кўришишидан аввал юз берган.

Нашрнинг таъкидлашича, Трамп шу орқали Москва билан Суриядаги сулҳ ҳақида келишувга эришиш ниятида. АҚШ маъмуриятининг номи ошкор этилмаган вакилларидан бирининг таъкидлашича, дастурнинг ёпилиши «Сурияда Путин ғалаба қозонганини билдиради».
infoazia.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*