Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қатар ОАВларига ҳужум БАА томонидан ташкиллаштиргани маълум қилинди
17-07-2017 14:13 0 413 Рейтинг1 Чоп этиш

Қатар ОАВларига ҳужум БАА томонидан ташкиллаштиргани маълум қилинди

Қатар ОАВларига ҳужум БАА томонидан ташкиллаштиргани маълум қилинди

Қатар давлат янгиликлар агентлигига уюштирилган ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида тангликни келтириб чиқарган киберҳужум ортида Бирлашган Араб Амирликлари турган. Бу ҳақда The Washington Post Америка разведкасидаги мансабдорларга таяниб маълум қилди.

Нашр маълумотига кўра, америкалик разведкачилар олинган маълумотни таҳлил қилиб, БАА ҳукумати аъзолари 23 май куни ҳужум режаси ва уни амалга оширишни муҳокама қилишганини тасдиқлашган.

Ҳужумнинг ўзи 24 майда юз берган. Бироқ, у БАА томонидан тўғридан-тўғри амалга оширилгани ёхуд улар бошқа томонга бу борада мурожаат қилишгани билан боғлиқ масала номаълумлигича қолмоқда.

Қатар ва унинг минтақадаги қўшнилари ўртасидаги зиддият Ар-Риёдда бўлиб ўтган Форс кўрфази мамлакатлари ва АҚШ саммитидан кейин юзага келди. Ўшанда Қатар янгиликлар агентлиги мамлакат амири номидан нутқ эълон қилган, унда Эрон билан алоқалар ўрнатиш ёқлаб чиқилган эди. Кейинроқ Қатар ТИВ расмий вакили агентлик сайтига хакерлар ҳужум қилиб, нутқни улар жойлаштирганини маълум қилди. Аммо Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн бу раддияни ишончсиз деб топди.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар